22:50 / 03.01.2024
137

АҚШ фаластинликларни Ғазо секторидан чиқариб юбориш режасига қаршилик билдирди

АҚШ фаластинликларни Ғазо секторидан чиқариб юбориш режасига қаршилик билдирди

Фото: Google Images

Қўшма Штатлар Исроил вазирларининг Ғазодан фаластинликларни кўчиришга қаратилган баёнотларини маъқулламайди, деди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер.

Бундай қарор масъулиятсизликдир. Исроил ҳукумати, жумладан, бош вазир бизни бундай баёнотлар мамлакат сиёсатини акс эттирмаслигини бир неча бор ишонтирганди. Бундай ҳаракат зудлик билан тўхтатилиши керак”, — деди дипломат баёнотида.

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар “Ғазо Фаластин ери эканлигини ва Фаластин ери бўлиб қолишини, ҲАМАС энди унинг келажагини назорат қилмаслигини ва ҳеч бир террорчи гуруҳ Исроилга таҳдид солишга қодир эмаслигини аниқ билдирган”.

Биз исроилликлар ва фаластинликлар, шунингдек, минтақа ва дунё манфаатлари учун мана шундай келажакка интиламиз”, — деди Миллер.

Аввалроқ Исроил вазирлари — Бeтсалел Смотрич ва Итамар Бен-Гвир фаластинликларни Ғазо секторидан чиқариб юбориш зарурлиги ҳақида баёнот берган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё