19:50 / 04.01.2024
348

Лукашенко президентликдан кетса, ўзини ва оиласини суд қилишни тақиқлади

Лукашенко президентликдан кетса, ўзини ва оиласини суд қилишни тақиқлади

Фото: Anadolu Agency

Беларус президенти Александр Лукашенко Конституцияга собиқ президент ва унинг оиласи ҳуқуқларини тартибга солувчи ўзгартиришларни киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Ўзгартиришларга кўра, собиқ президент ва унинг оиласи дахлсизлик, умрбод қўриқлаш хизмати ва давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Шунингдек, истеъфодаги президент ва унинг оила аъзолари ҳокимият тепасида турган пайтда содир этилган жиноятлар учун жавобгарликка тортилмайди.

Активлар, мулк, ёзишмалар ва умрбод қўриқлаш хизматига эга бўлиш ҳуқуқи дахлсизлигича қолади. Бундан ташқари, собиқ давлат раҳбари вафот этган тақдирда, уни дафн этиш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Собиқ президентнинг ўзи истеъфога чиққанидан сўнг, Бутун Беларус Халқ Ассамблеяси делегати ва Республика Кенгашининг умрбод аъзоси бўлади.

Ўзгартирилган ҳужжат веб-сайтда эълон қилинмаган, аммо уни веб-архивда топиш мумкин.

Александр Лукашенко Беларус Республикасининг ягона президенти бўлиб, 2020 йилдаги сайловда еттинчи марта бу лавозимга сайланди. Унинг ваколатлари 2025 йилда тугайди, аммо Беларусда президент чексиз кўп марта қайта сайланиш ҳуқуқига эга.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё