date
views 223

АҚШ яқинда Украинага Patriot ракеталарини етказиб бера олмайди

АҚШ яқинда Украинага Patriot ракеталарини етказиб бера олмайди

Фото: Google Images

Тез орада Қўшма Штатлар Украинага Patriot зенит-ракета тизими учун тутувчи ракеталарни етказиб бера олмайди, деб ёзади The New York Times Оқ уй ва Пентагондаги манбаларга таяниб. Бу маблағ етишмаслиги билан боғлиқ, дея қайд этади NYT.

Газета суҳбатдошларига кўра, Patriot ракеталарининг нархи 2 миллион доллардан 4 миллион долларгача туради. Айни пайтда украиналик ҳарбийлар NYT’га фақат Patriot тизимлари баллистик ракета ҳужумларига қарши тура олишини маълум қилган.

27 декабрь куни Қўшма Штатлар Украинага 2023 йилда 250 миллион долларлик сўнгги ҳарбий ёрдам пакети, жумладан, ҳаво мудофаа тизимлари, HIMARS MLRS ва артиллерия учун ўқ-дорилар ажратилишини эълон қилди. Оқ уй АҚШ Конгресс рухсатисиз Украинага энди ҳарбий ёрдам юбора олмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

Президент Жо Байден Конгрессдан Украина, Исроил, Тайван учун 106 миллиард доллар ёрдам сўради. Бироқ республикачилар партияси вакиллари ҳар бир масалани алоҳида кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ яқинда Украинага Patriot ракеталарини етказиб бера олмайди