17:06 / 07.01.2024
309

Пентагон раҳбари касалхонага ётқизилгани Байдендан сир сақланган

Пентагон раҳбари касалхонага ётқизилгани Байдендан сир сақланган

Фото: Getty Images

Пентагон раҳбари Ллойд Остин касалхонага ётқизилгани маълум бўлди. Мудофаа вазири касалхонага ётқизилгани ҳақида АҚШ президенти Жо Байден ва бошқа юқори мартабали амалдорлар уч кун давомида хабардор қилинмаган. Бу ҳақда Politico хабар берди.

5 январь куни Пентагон матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 70 ёшли вазир “одатий тиббий муолажалар натижасида юзага келган асоратлар” туфайли 1 январь куни кечқурун касалхонага ётқизилган. Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Остин касалхонага ётқизилганидан фақат 4 январь куни хабар топган. Кейин у бу ҳақда Байденга хабар берган.

Шу билан бирга, Politico манбалари Остиннинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарни президентга тўғридан-тўғри етказиши даргумон деб ҳисоблайди.

“Агар Жейк билмаган бўлса, демак президент билмаган”, — дея қўшимча қилди расмийлардан бири.

Остиннинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабар президент маъмуриятининг барча ходимлари учун шок бўлганини таъкидланди. Шу билан бирга, Миллий хавфсизлик кенгаши ходимлари Пентагоннинг бу маълумотни тақдим этишига шунчалик узоқ вақт кетганидан ҳайратда қолди, деб ёзади Politico.

Пентагон вакиллари АҚШ Конгрессини Остиннинг аҳволи ҳақида расмий эълондан тахминан 15 дақиқа олдин хабардор қилган. Эртаси куни Пентагон Остиннинг мурожаатини ўқиб эшиттирган. Унда мудофаа вазири тузалиб кетгани ва тез орада ишга қайтишини кутаётганини айтган. Шунингдек, у соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида жамоатчиликни яхшироқ хабардор қилиши мумкинлигини тан олган.

NBC телеканалига кўра, Остин тўрт кун давомида интенсив терапия бўлимида бўлган. Телеканал вазирнинг соғлиғи ҳақида бошқа маълумот бермаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё