23:03 / 07.01.2024
77

Японияда зилзиладан 5 кун ўтиб вайроналар остидан аёл қутқарилди

Японияда зилзиладан 5 кун ўтиб вайроналар остидан аёл қутқарилди

Фото: EPA

Японияда зилзиладан беш кун ўтиб кекса аёл вайроналар остидан олиб чиқилди. Бу ҳақда Kyodo хабар берди.

Жабрланувчи 90 ёшда бўлиб, зилзила туфайли уйи қулаб тушган. Аёл Исикава префектурасидаги Ното яриморолида истиқомат қилади. У зилзиладан 124 соат ўтиб қутқарилган.

Япониядаги табиий офат оқибатида 126 киши ҳалок бўлди, 500 дан ортиқ киши тан жароҳати олди. Биргина Исикавада 365 дан ортиқ уй қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган, 66 минг хонадон сувсиз қолган. Бу ерда эвакуация қилинганлар сони 31 мингдан ортиқ кишини ташкил этади.

4 январь куни қутқарувчилар вайроналар остидан у ерда 72 соатдан ортиқ вақт ўтказган кекса аёлни олиб чиқишга муваффақ бўлганди. Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Сейсмологлар ерости силкинишлари хавфи сақланиб қолаётгани, янги силкинишлар магнитудаси 7 балл бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё