Фото: “NTV”
Европани Россиядан узоқ муддат ҳимоя қилишга фақат ягона Европа қурол саноатини яратиш орқали эришиш мумкин, деди Украина президенти Владимир Зеленский Швецияда бўлиб ўтган “Жамият ва мудофаа” конференциясида.
Украина раҳбари Россия Европанинг катта қисмига қарши “гибрид уруш” олиб бораётганини таъкидлади ва Европани Москвага “сабоқ беришга” чақирди.
“Россияни мағлубиятга учратиш мумкин, лекин бунинг учун бирдамлик зарур”, — деб унинг сўзларини келтирди “РБК Украина”.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина “Европа хавфсизлигининг энг муҳим донорларидан бири” ва шундай бўлиб қолади. Киев ўз хавфсизлиги ва шерикларининг хавфсизлигини таъминлаш учун дунёдаги энг яхши қурол ва технологияларни олишга интилмоқда.
“Киевнинг устувор йўналишлари Брюсселнинг Украина Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги қарорини амалга ошириш, шунингдек, Шимолий Атлантика альянси аъзолари билан муносабатлар ва алоқаларни ривожлантиришдир. Украина билан биргаликда НАТО анча кучаяди”, — деди у.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)