23:00 / 10.01.2024
824

Туркманистонда “Бахти Ташкентский”нинг шериги қўлга олингани айтилмоқда

Туркманистонда “Бахти Ташкентский”нинг шериги қўлга олингани айтилмоқда

«Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевнинг шерикларидан бири Туркманистонда қўлга олинди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана»га таяниб Kun.uz хабар берди.

Ўзбекистонда жиноий гуруҳлар аъзоларини қўлга олиш бўйича оммавий рейдлар 2023 йил декабр ойида бошланди. Жумладан, 3 декабр куни «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган «қонунга беписанд ўғри» Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинди.

25 декабр куни Қудратуллаевнинг ўғли ва гуруҳнинг яна бир қанча аъзолари, жумладан Наргиза Жуманиёзова ҳам ҳибсга олингани маълум бўлди.

«Хроника Туркменистана» хабарига кўра, ҳибслар бошланганидан сўнг, Ўзбекистон махсус хизматлари туркманистонлик ҳамкасбларига жиноий гуруҳ аъзоларидан бири 7 декабр куни Туркманистон билан чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, қочишга муваффақ бўлгани ҳақида тезкор маълумот берган. Қайд қилинишича, гумондор эркак «Бахти Ташкентский» шерикларидан бири Наргиза Жуманиёзованинг Туркманистонда яшовчи опаси Бибижон Жуманиёзова уйида ушланган. У 9 декабр куни қўлга олинган ва «Шовот» чегара пунктида Ўзбекистонга топширилган. Унинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.

Шу билан бирга, Бибижон Жуманиёзова уйидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 12 қути дори воситалари топилгани, унга нисбатан контрабанда моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилгани таъкидланмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё