10:30 / 12.01.2024
410

Медведев яна Украинада ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди

Медведев яна Украинада ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди

Фото: РИА Новости

Украина ҳудудига уюштирилган қатор йирик ракета ҳужумларидан сўнг, 11 январ, пайшанба куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев яна Киевга ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди.

«Сўнгги пайтларда Россия Федерацияси қуролли кучлари томонидан Украинадаги душман ҳарбий объектларига берилган бир қатор интенсив ва самарали зарбалар ҳарбий-саноат мажмуамизнинг 2023 йил давомида муваффақиятли ва самарали ишлаганини тасдиқлайди. Бундан ташқари, маълумки, ҳар хил турдаги ташувчилардан фойдаланилди. Ҳозирча ядродан бошқа», — дея Медведевнинг Россия Федерацияси Ҳарбий-саноат комиссиясининг талаб қилинадиган қуроллар ишлаб чиқаришни назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилишидаги сўзларини келтиради «Интерфакс».

Кейинроқ Россия собиқ президенти ўзининг Telegram-каналида Киевни ғарбнинг узоқ масофали ракеталари билан Россия ҳудудидаги ракета учирувчи қурилмаларни ўққа тутиш бўйича огоҳлантирди. «Бу ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи эмас, балки бундай давлатга қарши ядро қуролидан фойдаланишимиз учун тўғридан тўғри ва аниқ асосдир», деб ёзган у.

Аввалроқ Украина Ҳаво кучлари қўмондони Юрий Игнат ўз мамлакатида Россиянинг минглаб С-300 ракеталарини тутиб олиш учун ресурслар йўқлигини, шунинг учун, унинг сўзларига кўра, бундай ракеталарнинг учириш мосламаларини аниқ қуроллар ёрдамида фойдаланишдан чиқариш самаралироқ эканини айтган эди. Россия мунтазам равишда Украинани С-300 ракеталаридан ўққа тутмоқда. Ушбу ҳужумларнинг қурбонлари кўпинча тинч аҳоли бўляпти.

Медведевнинг таҳдидлари ортида нима бор?

Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери Дмитрий Медведев бир неча бор ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилган. Шу билан бирга, Москва ҳозирда ҳақиқатан ҳам бундай имкониятни кўриб чиқаётгани ҳақида аниқ белгилар йўқ, деб таъкидлайди dpa агентлиги.

Reuters, ўз навбатида, кўплаб экспертлар Владимир Путиннинг ушбу ишончли вакили баёнотларини Россия Федерацияси президенти маъмурияти раҳбариятидаги кайфият кўрсаткичи сифатида баҳолашини ёзади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё