Зеленский Путинга яширин сигнал юборди

Зеленский Путинга яширин сигнал юборди

Фото: Bild

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Эстонияга ташрифи чоғида кийган устки кийимида Россия президенти Владимир Путинга яширин сигнал акс этган. Бу ҳақда Bild хабар берди.

11 январь куни Украина президенти Эстонияга ташриф буюриб, у ерда бош вазир Кажа Каллас билан учрашди. Учрашувда Зеленский ҳарбий рангдаги устки кийимда кўриниш берди. Президентнинг кийимида 48,3794° ва 31,1656° рақамлари акс этган. Bild шарҳловчиси буни Украина президентининг Путинга “яширин сигнали” деб атамоқда.

Кийимдаги белги Украинанинг Кировоград вилояти Добровеличковка қишлоғининг координаталаридир. У ерда Украинанинг 1991 йилда расман тан олинган чегаралар бўйича географик маркази жойлашган. Қишлоқда Украина параллеллари ва меридианлари бирлашадиган жойда ёдгорлик белгиси ўрнатилган. Bild журналисти бу орқали Зеленский ҳар қандай ҳудудий имтиёзлардан воз кечишини ва Украина чегараларидаги ўзгаришларни тан олмаслигини билдиради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар