date
views 130

Уруш бошланганидан бери 517 нафар бола Россиядан Украинага қайтарилди

Уруш бошланганидан бери 517 нафар бола Россиядан Украинага қайтарилди

Фото: Anatolii Stepanov/AFP

Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан бери Россияга ўғирлаб кетилган ва ноқонуний ушлаб турилган 517 нафар бола ва 2828 нафар ёши катталар қайтарилди, деди Олий раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец 14 январ, якшанба куни Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган форумда. «Ҳозир 517 бола, 2828 нафар ёши катталар уйда, улардан 150 нафари тинч аҳоли вакили. Бизнинг вазифамиз - ҳаммани қайтариш», деди Лубинец ҳамда халқаро ҳамжамиятни «зудлик билан бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга» чақирди.

Украиналик болаларнинг Россияга ноқонуний депортацияси

Украина расмий маълумотларига кўра, 2023 йил якунидаги ҳолат бўйича Украинадан Россияга 19 546 нафар бола депортация қилинган. Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудларидан болаларнинг Россияга ноқонуний депортацияси Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) Россия Федерацияси болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер бериши учун асос бўлди.

Украина президентининг рафиқаси Елена Зеленская Европа кенгаши Парламент ассамблеяси (ЕКПА) йиғилишида сўзга чиқиб, ХЖС фақат икки гумонланувчининг номини айтганини таъкидлади, гарчи «аслида улар минглаб, чунки бу тасодифий жиноят эмас, балки украиналик болаларни ўғирлашга қаратилган бутун махсус яратилган механизм». Кремл депортация айбловларини рад этиб, болалар хавфсиз ҳудудларга олиб кетилганини айтади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уруш бошланганидан бери 517 нафар бола Россиядан Украинага қайтарилди