date
views 64

Колумбияда кўчкилар 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Колумбияда кўчкилар 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: Anadolu

Колумбия шимоли-ғарбидаги Чоко минтақасида содир бўлган кўчкилар оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди прокуратура вакиллари CNN телеканалига.

12 январь, жума куни ҳудудда 24 соат давом этган кучли ёмғирдан сўнг Кибдо ва Меделлин шаҳарлари орасидаги йўлда кўчкилар содир бўлди.

Колумбиянинг табиий офатлар хавфини бошқариш миллий бўлими, Колумбия фуқаролик мудофааси, миллий армия, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳамда Чоко полиция департаменти жабрланганларга ёрдам бериш учун сафарбар қилинди.

Колумбия аввал ҳам ҳалокатли кўчкилардан азият чеккан. 2017 йилда мамлакатнинг чекка жанубий минтақасида кучли ёмғир сабаб юзага келган лой оқими туфайли Мокоа шаҳрида юзлаб одамлар ҳалок бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбияда кўчкилар 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди