15:08 / 15.01.2024
440

Украина Россиянинг жосус самолётини уриб туширганини маълум қилди

Украина Россиянинг жосус самолётини уриб туширганини маълум қилди

Фото: Vladimir Gerdo/TASS/dpa/picture alliance

Украина оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Азов денгиз узра Россиянинг А-50 жосус самолёти уриб туширилган ва Ил-22М бомбардимончи самолётига жиддий зарар етказилган. Дастлаб, бу ҳақда маълумот 15 январ, душанбага ўтар кечаси Украина Олий радаси депутатлари Юрий Мисягин ва Александр Федиенковнинг Telegram-каналларида пайдо бўлди.

«А-50 уриб туширилди, Ил-22 га зарар етказилди, иккинчиси ҳавода эди ва энг яқин аэродромга боришга ҳаракат қилди, лекин у Керч ҳудудида пасайишни бошлаганидан кейин радарлардан ғойиб бўлди», деди Олий раданинг мудофаа масалалари қўмитаси раҳбари ўринбосари Юрий Мисягин.

Кейинчалик бу маълумотни «РБК-Украина» украиналик ҳарбийларга таяниб, «Громадське» эса Украина Бош разведка бошқармасига таяниб тасдиқлади. ОАВ маълумотларига кўра, А-50 уриб туширилган, Ил-22М эса шикастланган. А-50 радарлардан ғойиб бўлди ва Россия тактик авиациясининг сўровларига жавоб беришни тўхтатди, кейинроқ Россиянинг Су-30 учувчиси «номаълум самолёт алангалангани ва ҳалокатга учраганини» аниқлади, деб ёзади «РБК-Украина».

Нашр манбаси, шунингдек, диспетчердан Анапа аэропортига фавқулодда қўнишни сўраган Ил-22М бомбардимончи самолёти учувчиси ўртасидаги суҳбатни тутиб олгани ҳақидаги тахминни тақдим этди.

Россия мудофаа вазирлиги самолётга берилган зарбалар ҳақидаги маълумотга расман изоҳ тақдим этмади. Россия мудофаа вазирлигига яқин бўлган «Рыбарь» Telegram-канали воқеанинг версияларидан бири сифатида Россия ҳаво мудофаа тизимидан «дўстона нишонга олиш»ни келтирди.

А-50 - узоқ масофали радиолокацион аниқлаш ва бошқариш совет самолёти. У радарни олиб юради ҳамда зарбаларни тайёрлаш ва душман ҳужумларининг олдини олиш учун олдинги разведкада ишлатилади. Расмий маълумотларга кўра, Россияда бундай самолётлар сони 10 дан кам. Битта А-50 нинг нархи 330 миллион долларга баҳоланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё