14:10 / 19.01.2024
1 081

АҚШда Россия билан тинчлик ўрнатиш ҳақида кутилмаган баёнот берилди

АҚШда Россия билан тинчлик ўрнатиш ҳақида кутилмаган баёнот берилди

Россиянинг Украина Қуролли кучлари олдидаги устунлиги фақат кучаяди ва Ғарбнинг музокаралардаги позицияси заифлашади. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасининг Россия таҳлили бўйича собиқ директори Жорж Биби "Daniel Davis / Deep Dive" каналига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Менимча, россияликлар аниқ ғалаба қозонмоқда. Ва уларнинг афзалликлари вақт ўтиши билан ўсиб боради, камаймайди", — деб ҳисоблайди эксперт.

Бибининг таъкидлашича, Россия армияси Украинанинг ҳарбий салоҳиятини "майдалаш"да жуда самарали. Унинг фикрича, Украина Қуролли кучларининг мудофааси Россия томонидан етказилган оғир йўқотишлар туфайли эртами-кеч оддийгина барбод бўлади.
Жабҳанинг қулаши Ғарбнинг Киевда "ўз манфаатларини" таъминлаш учун ҳар қандай имкониятдан маҳрум бўлишига олиб келади.
Ўйлайманки, агар биз бу йўналишда давом этсак (можарони чўзиш учун – таҳр), у ҳолда <...> Россия ўз позициясини тобора мустаҳкамлаб боради”, — дейди таҳлилчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё