Украина қуролли кучлари боши берк кўчага кириб қолди, чунки аскарлар толиққан ва Россия армиясининг ҳужумларини қайтариш учун снарядлар етарли эмас, деди немис журналисти Пауль Ронцхаймер Киевга ташриф буюриб, фронтда украиналик аскарлар билан суҳбатлашганидан сўнг.
“Айтишим керакки, бу ниҳоятда драматик вазият. Мен фронтдаги аскарлар билан гаплашдим, кеча ва бугун ҳам генераллар, сиёсатчилар билан гаплашдим. Бундай аянчли вазиятни камдан-кам кўрганман”, - дея тан олди у.
Ронцхаймернинг таъкидлашича, украиналик ҳарбийлар икки йилдан бери ҳеч қандай дам олиш кунларисиз фронтда бўлгани учун жуда чарчаган. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, ўқ-дорилар етишмаслиги Украина Қуролли кучларини умидсиз аҳволга солиб қўймоқда.
“Айни пайтда ўқ-дорилар етарли эмас. Бу шуни англатадики, руслар украиналик аскарларга ҳужум қилмоқда, аммо улар энди ўзларини ҳимоя қила олмайдилар”, - дея таъкидлади у.
Журналист, шунингдек, Россия армияси доимий олдинга интилаётганини тан олди. Шу ҳафта Украина президенти Владимир Зеленский Давосда мамлакатда дрон ва снарядлар етишмаслигидан шикоят қилди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Американинг Washington Post газетаси Украина Қуролли кучларида артиллерия снарядлари йўқлиги, шу сабабли баъзи бўлинмалар ҳатто режалаштирилган ҳужумларни бекор қилишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, Россия томонида улар бундай камчиликни сезмайдилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши