12:55 / 05.03.2015
10 520

Рамзон Қодиров ва Тимати iPhone ишлатишдан воз кечишди

Рамзон Қодиров ва Тимати iPhone ишлатишдан воз кечишди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ва қўшиқчи Тимати Россия маҳсулоти бўлган YotaPhone фойдасига iPhone ишлатишдан воз кечишди. Бу ҳақда Қодиров ўз Инстаграмида маълум қилган.

“Қадрли дўстлар! Мен аввал ҳам iPhone ишлатишдан воз кечмоқчи эканимни маълум қилган эдим. Бу вақт оралиғида YotaPhone’ни ишлатишни ўрганиб чиқдим. Бугун ёнимга дўстим Тимати – Тимур Юнусов келди. Мен унга ҳам YotaPhone совға қилдим. Бундан бошлаб иккимиз ҳам YotaPhone ишлатамиз. У фойдаланиш учун қулай, кўриниши ҳам чиройли, бундан ташқари у Россия маҳсулоти”, деб ёзди Қодиров.

Аввалроқ, телебошловчи Тина Канделаки Қодировга Россия маҳсулоти бўлган YotaPhone 2 смартфонини тақдим этган эди. Ўшанда Қодиров россияликларни Америка ижтимоий тармоқлари ва смартфонларидан воз кечишга чақирган эди.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзон Қодиров ва Тимати iPhone ишлатишдан воз кечишди