Украина ҳарбийлари каламушларга қарши курашиш учун фронтга мушукларни олиб келмоқда. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Маълум қилинишича, фронтдаги хандақлар каламушлар билан тўла. Ижтимоий тармоқларда сўнгги пайтларда бунга далил бўлувчи видеолар тарқалган. Улардан бирида украиналик ҳарбий унинг матраси остига каламушлар жойлашиб қолганидан шикоят қилади. Иккинчи аскар эса сумкасини очганида, каламушлар чиқиб, турли йўналишларга югуришади.

Уйғонганингизда, ухлаётган халтангизга бўлган икки ёки учта каламушни ушлайсиз. Уйқуда нимадир бармоғингизни тишлаши унчалик ёқимли эмас”, — дейди украиналик аскар Евгений Bild нашрига.

Кемирувчилар нафақат аскарларнинг уйқусини бузади, балки жиҳозларни ҳам йўқ қилади, шунингдек, қимматбаҳо ҳарбий техника ёки алоқа кабелларига ҳам зарар етказиши мумкин.

Ушбу вазият билан боғлиқ ҳолда Киевдаги барлардан бири ҳатто фронтга юбориладиган каламуш тузоқлари учун хайрия жамғармасини ташкил қилган.

Айни пайтда кўплаб украиналик аскарлар бу муаммонинг бошқа ечимини топган, жумладан мушукларни фронтга олиб келишган. Шайбик лақабли мушук хизматлари учун ҳатто махсус медал билан тақдирланган.