12:32 / 23.01.2024
254

Норвегияда аҳоли Россия билан урушга тайёрланишга чақирилди

Норвегияда аҳоли Россия билан урушга тайёрланишга чақирилди

Фото: NTB Rodrigo Freitas

Норвегия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Эйрик Кристофферсен Ослода Россиянинг эҳтимолий агрессиясига қарши туриш учун ҳарбий салоҳиятни оширишга оз муҳлат қолганини айтди.

Кристофферсеннинг сўзларига кўра, мамлакат Қуролли кучларида “бир, икки, балки уч йил давом этиши мумкин бўлган” имкониятлар ойнаси бор, бу даврда мудофаа харажатларини ошириш керак.

Аммо бизда вақт тугаяпти. Мен фақат шуни таъкидламоқчиман. Биз уч йилдан кейин Россия билан нима бўлишини билмаймиз. Ноаниқ ва олдиндан айтиб бўлмайдиган дунёни кучли миллий мудофаа билан кутиб олишимиз керак”, — деди у.

Унинг таъкидлашича, Россия ўзининг ҳарбий салоҳиятини “кутилганидан ҳам тезроқ” кучайтирмоқда.

8 январь куни Швеция фуқаролик мудофааси вазири Карл-Оскар Булин мамлакатда эҳтимолий уруш ҳақида гапирган ва ватандошларини жанговар ҳаракатларга тайёр туришга чақирганди. Шунингдек, у фуқаролик мудофаасини қайта қуроллантириш етарлича тез давом этмаётганидан хавотир билдирган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё