Фото: Reuters
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий мусулмон давлатларига Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақириш ўрнига Исроил билан алоқаларни узишни сўради. Бу ҳақда Аl-Arabia хабар берди.
Хоманаийнинг таъкидлашича, мусулмон давлатлари ўт очишни тўхтатиш тарафдори бўлишдан тийилишлари керак, чунки бу “уларнинг назорати остида эмас”. Бунинг ўрнига у ислом халқларини “ўз назорати остида” бўлган ҳаракатларга чақирди.
“Ислом давлатлари расмийларининг баъзи позициялари ва баёнотлари нотўғри, чунки улар Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда, бу уларнинг назорати остида эмас, улар ёвуз сионист душманнинг қўлида бўлган масалалар ҳақида гапиради. Ислом мамлакатлари расмийлари ўзларига тегишли бўлган масалалар бўйича ҳаракат қилишлари керак.
Уларнинг қўлидаги масала сионистик режимга олиб борадиган ҳаётий томирларни кесиб ташлашдир. “Ислом давлатлари сионистик режим билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини узиб, бу режимга ёрдам бермасликлари керак”, — дея хулоса қилди у.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди