21:51 / 25.01.2024
253

Петербургдаги кафеда портлаш уюштирган Трепова 27 йилга қамалди

Петербургдаги кафеда портлаш уюштирган Трепова 27 йилга қамалди

Россия ҳарбий суди Санкт-Петербургдаги кўчма мажлисда «ҳарбий мухбир» Владлен Татарскийнинг ўлимида айбланган Даря Треповани 27 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Трепова терроризм, портловчи моддаларни ноқонуний ўтказиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари бўйича айбдор деб топилди. Биринчи моддага кўра у 18 йилга, иккинчисига кўра 13 йилга, учинчисига кўра 2 йилга озодликдан маҳрум этилди. Муддатларни қисман қўшиш йўли билан у 27 йилга қамалди.

Прокуратура айбланувчига 28 йил қамоқ жазосини сўраган эди.

Трепова ўзига қўйилган айбларнинг бирортаси бўйича айбини тан олмади. Шу билан бирга, у Татарский қатнашаётган кафега портловчи моддалар солинган ҳайкалча олиб борганини инкор этмади. Лекин унинг сўзларига кўра, у ичида нима борлигини билмаган. Трепова сўнгги нутқида жабрланувчилардан ва ишда иштирок этганларнинг барчасидан ўз қилмишлари учун кечирим сўради.

Ишда иштирок этган иккинчи шахс, Татарский ўлимидан кейин Треповага ўз квартирасида бошпана берган Дмитрий Касинцев суд томонидан 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У «ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини чалғитиб, ўта оғир жиноятни яширганликда» айбланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё