АҚШ Давлат департаменти Туркияга F-16 қирувчиларини сотишни маъқуллади

Фото: APА
АҚШ Давлат департаменти Туркияга F-16 қирувчи самолётлари, модернизация тўпламлари ва бошқа тизимларни умумий қиймати 23 миллиард долларга сотишни маъқуллади, деб хабар бермоқда Пентагон хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги.
Туркия АҚШдан 40 та янги F-16 самолёти, 79 та мавжуд қирувчи самолёт, эҳтиёт қисмлар, навигация тизимлари, ер терминаллари ва бошқа қўшимча жиҳозларни сўраган. Давлат департаменти, шунингдек, Грецияга 40 та F-35 қирувчи самолёти ва тегишли жиҳозларни 8,6 миллиард долларга сотишни маъқуллади.
АҚШ маъмурияти аллақачон Конгрессни бу қарор ҳақида хабардор қилган. Қонун чиқарувчи органнинг ихтиёрида потенциал битимни кўриб чиқиш ва уни эҳтимолий блоклаш учун 30 кун вақт бор.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!АҚШ Давлат департаменти Туркияга F-16 қирувчи самолётлари, модернизация тўпламлари ва бошқа тизимларни умумий қиймати 23 миллиард долларга сотишни маъқуллади, деб хабар бермоқда Пентагон хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги.
Туркия АҚШдан 40 та янги F-16 самолёти, 79 та мавжуд қирувчи самолёт, эҳтиёт қисмлар, навигация тизимлари, ер терминаллари ва бошқа қўшимча жиҳозларни сўраган. Давлат департаменти, шунингдек, Грецияга 40 та F-35 қирувчи самолёти ва тегишли жиҳозларни 8,6 миллиард долларга сотишни маъқуллади.
АҚШ маъмурияти аллақачон Конгрессни бу қарор ҳақида хабардор қилган. Қонун чиқарувчи органнинг ихтиёрида потенциал битимни кўриб чиқиш ва уни эҳтимолий блоклаш учун 30 кун вақт бор.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…