Фото: Google Images
Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг айтишича, АҚШ жанубий чегарасидаги патрул хизматига ноқонуний миграцияга ёрдам бериш вазифаси юклатилган.
“Девор қуриш — бу чалғитувчи манёвр. Бу вазиятни тузатиш учун девор керак эмас. Чегара хизматига АҚШга кенг миқёсдаги ноқонуний киришни осонлаштириш вазифаси юкланган. Асосий муаммо шундаки, ҳар ким ҳеч қандай далилсиз бошпана талаб қилиши мумкин. Бу бутун Ер юзидаги одамлар Америкага келиши мумкинлигини англатади”, — деб ёзди Маск ижтимоий тармоқда.
Байден маъмурияти чегара хавфсизлиги чоралари бўйича Техас ҳукумати билан зиддиятга киришмоқда. Техас расмийлари чегара етарлича қўриқланмаётгани, оқибатда рекорд миқдордаги ноқонуний мигрантларнинг Қўшма Штатларга киришига имкон яратилаётганини таъкидламоқда.
Байден администрацияси, ўз навбатида, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан кўрилаётган чораларни конституцияга зид ва ортиқча деб атамоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди
Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди
Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
Саломе Зурабишвили ҳалиям ўзини Гуржистон президенти деб атамоқда
Трамп Украинанинг НАТОга қўшилиш масаласини "ёпиқ" деди
Британияликлар Афғонистонда жангга лаёқатли эркакларни қасддан ўлдиргани аниқланди