Ғарб давлатлари ўз мудофаа қобилиятини ошириш борасида қатъият кўрсатмаса, Россия президенти Владимир Путин Шимолий Атлантика иттифоқи, яъни НАТОга ҳам ҳужум қилади. Бу ҳақда Германия федерал разведка хизмати раҳбари (BND) Бруно Каль Focus нашрига интервьюсида гапирган.
Жосуслик идораси раҳбари фикрича, рус қўшинининг Украинадаги ғалабаси Путиннинг НАТО давлатларига ҳамласи эҳтимолини оширади.
«Агар Украина таслим бўлганида, Россиянинг ҳокимиятга бўлган чанқоғи шу билан қонмас эди», – дейди Б.Каль.
Қайд этилишича, Путин Россия империясининг ўтмишдаги қудратини тиклашга уринмоқда ва у куч йўли билан Европани ҳам таслим этса, оқибати ёмон бўлади.
Германия федерал разведка хизмати раҳбари Россиянинг Путиндан кейинги ташқи сиёсати қандай бўлишини ҳам баҳолаган. Унга кўра, агар Путин деразадан тушиб кетиб ёки бошқа кор-ҳол сабаб ҳокимиятдан кетган тақдирда ҳам Россияда унинг сиёсатини айнан давом эттирадиган шахслар кўплаб топилади.
Кейинги вақтларда европалик сиёсатчилар Россиянинг эҳтимолий ҳужуми ҳақида очиқ баёнотлар бермоқда. Бир неча кун аввал Германия мудофаа вазири Борис Писториус мамлакат Россия билан ҳарбий можарога тайёрланиши кераклигини айтди.
Путиннинг Украинадан кейинги нишони Болтиқбўйи давлатлари бўлиши ҳақидаги овозалар аллақачон сиёсий-ҳарбий таҳлил марказлари хулосаларига кўчган.
Кремль таҳдиди кучайиши муносабати билан АҚШ 15 йил ичида биринчи марта Буюк Британияга ядро қуролини жойлаштиришни ҳам режалаштирмоқда.
Сўнгги вақтларда айрим таҳлилчилар Украинадаги муваффақиятсиз ҳарбий юриш ортидан Россияда ҳокимият алмашуви рўй бериши ҳақида ёзаётган эди. Баъзи экспертлар Путин аллақачон мутлақ ҳокимиятни бой бера бошлагани ҳақидаги фаразни ҳам илгари сурганди.
Масалан, россиялик сиёсатшунос Аббас Галлямов Путин ва унинг хос аъёнлари Украина уруши муваффақиятсиз тугаса, хорижга қочишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Ўз даврида Путин командасида фаолият юритган А.Галлямовга кўра, қочиш операцияси «Нуҳ кемаси» деган рамзий ном билан аталган.
Россия собиқ бош вазири Михаил Касьянов Путинга хавфсизлик гарови эвазига ҳокимиятдан кетиш таклифи берилиши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Собиқ бош вазир Хитой Путинни ўз ҳимоясига олиши ва унинг хавфсизлигини кафолатлаши мумкин бўлган ягона давлат эканини таъкидлаган.
Аммо айнан Германия федерал разведка хизмати раҳбари Бруно Каль бу каби тахминларни рад этиб, Путиннинг ҳокимияти мустаҳкам эканини айтган. Унинг фикрича, Россиянинг Украина урушидаги нўноқликлари борасида жамоатчилик эътирозлар билдирмоқда, аммо бу Путиннинг курсиси лиқиллаб қолганидан далолат бермайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди
Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди
Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
Саломе Зурабишвили ҳалиям ўзини Гуржистон президенти деб атамоқда
Трамп Украинанинг НАТОга қўшилиш масаласини "ёпиқ" деди
Британияликлар Афғонистонда жангга лаёқатли эркакларни қасддан ўлдиргани аниқланди