10:10 / 29.01.2024
243

АҚШнинг Иорданиядаги ҳарбий базасига дрон ҳужум қилди

АҚШнинг Иорданиядаги ҳарбий базасига дрон ҳужум қилди
Фото: Radar Armenia
АҚШнинг Иорданиядаги ҳарбий базасига дрон ҳужум қилди, оқибатда уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, дрон ҳужумида 25 нафар америкалик аскар яраланган. АҚШ президенти Жо Байден ҳужумни “Эронга содиқ қуролли гуруҳлар” амалга оширганини айтди.

Биз бу ҳужумга оид барча фактларни тўплаётган бўлсак-да, буни Эрон қўллаб-қувватлаётган Сурия ва Ироқда фаолият юритаётган радикал қуролли гуруҳлар амалга оширганини биламиз”, — деди Байден.

Бу Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш бошланганидан бери Яқин Шарқда биринчи марта америкалик аскарларнинг отишмада ҳалок бўлиши ҳисобланади. 26 январь ҳолатига кўра, октябрда Яқин Шарқда конфликт бошланганидан бери Ироқ ва Сурияда АҚШ ва коалиция кучларига 158 мартадан ортиқ ҳужум уюштирилган. Аммо шу вақтгача ҳужумлар қурбонларсиз бўлиб ўтган.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими нега дронни тутиб олмагани ҳозирча аниқ эмас”, — дея қайд этади CNN.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё