Фото: Instagram/libkos
Россия Авдеевка шаҳрининг ўн фоиз ҳудудини эгаллаб олди. Бу ҳақда Bild таҳлилчиси Юлиан Рёпке хабар берди.
Декабрь ойида Россия қуролли кучлари Авдеевка жануби-шарқида, Донецк ҳалқа йўли яқинидаги саноат зонасини назорат остига олди. Эндиликда эса улар биринчи марта шаҳарнинг микрорайонини ҳам эгаллаб олди. У саноат зонасининг ғарбий томонида жойлашган бўлиб, у ерда хусусий уйлар мавжуд.
Россия қўшинлари у ердан шимолга, кўп қаватли уйлар жойлашган Химик тумани йўналиши бўйича олдинга силжишга уринмоқда. Ҳозирча Украина қуролли кучлари бу ҳужумларни қайтаришга муваффақ бўлмоқда.
Рёпке руслар томонидан босиб олинган ҳудуд шаҳар умумий майдонининг 10 фоизини ташкил қилади, деб ҳисоблайди.
Рёпкенинг эслашича, Москванинг дастлабки режаси Авдеевкани ғарбдан ўраб олиш, Степовое ва Северное бўйлаб олдинга силжиш эди. Ҳозирча бу уринишлар муваффақиятсизликка учради ва Россия Қуролли кучлари катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.
“Душманнинг қисман олдинга силжишига қарамай, Украина қуролли кучлари ушбу жангда душманнинг юзлаб техникаси ва минглаб аскарларини йўқ қилишга муваффақ бўлди”, — деб ёзади Bild. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди
Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди
Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
Саломе Зурабишвили ҳалиям ўзини Гуржистон президенти деб атамоқда
Трамп Украинанинг НАТОга қўшилиш масаласини "ёпиқ" деди