date
views 166

Қозоғистонда газ портлаб икки қаватли уй қулаб тушди

Қозоғистонда газ портлаб икки қаватли уй қулаб тушди
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида икки қаватли турар жой биносида газ портлаган. Zakon.kz нашрининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 30 январ куни соат 00:07 да содир бўлган.

Ҳодисада Бухор-Жирау тумани, Бўтакара шаҳарчасида жойлашган 12 хонадонли уйнинг иккинчи қавати қулаб, биринчи қаватни босиб қолган. Оқибатда еттита хонадонга зарар етган.

Портлашдан сўнг дарҳол вайроналар остидан етти киши қутқариб олинган ва улардан беш нафари касалхонага ётқизилган. Улардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Вайроналар остида қолган икки киши ҳалок бўлган. Қолганларга психологик ёрдам кўрсатилган.

Маълум бўлишича, икки қаватли кўп хонадонли уйда жами 46 киши яшаган. Портлаш вақтида унинг ичида 35 киши бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда газ портлаб икки қаватли уй қулаб тушди