Фото: Google Images
ҲАМАС ҳаракатининг Исроилга ҳужуми АҚШ фақат Хитой ва Россия билан овора бўлмасдан, балки Яқин Шарққа ҳам эътибор қаратиши кераклигини кўрсатди. Бу ҳақда Politico газетаси манбаларга таяниб ёзмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Фаластин-Исроил можаросининг авж олган дастлабки кунларидан кейин юзага келган мавҳумлик Америка расмийларини Яқин Шарқ стратегияси самарадорлигини қайта кўриб чиқишга мажбур қилган.
Нашр Дональд Трамп президентлиги даврида Яқин Шарқ масалалари билан шуғулланган собиқ юқори мартабали амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтиради: “Сўнгги уч йил давомида АҚШ президенти Жо Байден Яқин Шарқни бутунлай эътиборсиз қолдирди. Эндиликда улар бунинг учун товон тўламоқда”, — деди собиқ амалдор минтақадаги вазиятнинг ёмонлашишини изоҳлар экан.
Таъкидланганидек, АҚШ Яқин Шарқ минтақасида ҳарбий ва разведка харажатларини қисқартириб, бор эътиборини биринчи навбатда, Россия ва Хитойга қаратди. 2023 йил октябрь ойида ҲАМАС Исроилга ҳужум қилганидан кейин америкалик таҳлилчилар диққатини Яқин Шарққа қаратишга мажбур бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)
Зеленский иккинчи муддатга президентликка сайланишга қарор қилди