07:30 / 31.01.2024
77

Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятчилардан 50 минг биткоин мусодара қилди

Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятчилардан 50 минг биткоин мусодара қилди
Фото: Google Images
Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Саксонияда жиноятчилардан 50 минг биткоин мусодара қилди.

Дрезден Бош прокуратураси, Саксония давлат жиноий бошқармаси ва Лейпциг солиқ бошқармаси ҳамкорликда ўтказган операция натижасида январь ойининг ўрталарида 50 мингга яқин биткоин мусодара қилинди”, — дейилади расмий баёнотда.

Текширув Федерал Жиноят бошқармаси ва Мюнхен суд-тиббий компанияси кўмагида ўтказилди.

Бу Германияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бугунги кунга қадар амалга оширилган энг йирик биткоинларни мусодара қилиш операцияси. Биткоинлар гумонланувчилар уларни расмий ҳамёнларга ўз ихтиёри билан ўтказганидан сўнг мусодара қилинди”, — дейилади хабарда.

Биткоинлардан фойдаланиш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган”, — дея аниқлик киритди Саксония раҳбарияти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё