15:48 / 31.01.2024
216

Роберт Де Ниро 80 ёшда ота бўлиш ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

Роберт Де Ниро 80 ёшда ота бўлиш ҳақидаги фикрлари билан бўлишди
Фото: Hellomagrussia.ru
Таниқли актёр Роберт Де Ниро етти нафар боланинг отаси ҳисобланади. Ҳозир унинг тўнғич қизи 52 ёшда, кенжа фарзанди — Жии Виржиниа Чин-Де эса 9 ойлик. Роберт Де Нирога бу фарзандни жанг санъати инструктори Tиффани Чен совға қилди. Актёрнинг ўзи эса фарзандли бўлгани ҳақидаги саволларни жавобсиз қолдираётган эди. Лекин яқинда ААRP портали журналистлари билан суҳбатда ўз фикрлари билан бўлишди.

Бу ажойиб туйғу. Мен нимадандир қайғурсам ёки хавотирга тушсам унга қарашим билан ҳамма нарсани унутаман. Бу мўъжиза. Улғайгач, нима бўлиши ҳақида бирон нима дейиш қийин, лекин ҳозир у менга жуда ёқимли қарайди, мени танийди. Ўйлайди, кузатади”, — дейди актёр.

Маълумот учун, Де Ниро кенжа қизининг онаси Тиффани Чен билан 2022 йилдан буён учрашиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё