Фото: “РИА Новости”
Икки кун ичида Россия президентлигига учинчи номзод сайловда иштирок этишдан бош тортди. Россия давлат ахборот агентлиги “РИА Новости” хабарига кўра, 31 январь куни Россия “Озодлик ва адолат” партияси асосчиси, шунингдек, Россиянинг асосий масони, унчалик таниқли бўлмаган сиёсатчи Андрей Богданов сайловолди пойгасидан чиқди.
31 январь куни Россия Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси олдидан Богданов уни қўллаб-қувватлаш учун тўпланган имзо варақаларини тақдим этди, аммо шундан сўнг дарҳол номзодликдан воз кечиш ва сайлов кампаниясида иштирок этишдан бош тортиши ҳақида баёнот ёзди.
Богданов сиёсий стратег сифатида танилган. У қайта-қайта сиёсий партиялар яратган (ҳам ўнг, ҳам сўл қанот), уларнинг баъзилари кейинчалик сотиб юборилган. 2008 йилда у Россия президенти сайловларида қатнашиб, 1,3 фоиз овоз тўплаган.
Бир кун аввал, 30 январь куни оммавий қўллаб-қувватланмаган яна бир россиялик сиёсатчи Сергей Бабурин ҳам худди шундай тарзда ўз номзодини қайтариб олганди. Бабурин 2018 йилда Россия президенти бўлишга ҳаракат қилган, ўшанда у 1,05 фоиз овоз олган.
“ТАСС” хабарига кўра, Сергей Бабурин билан бир вақтда Россия Демократик партияси вакили Ирина Свиридова ҳам сайловдан чиқди. У худди Бобурин сингари Россиянинг ҳозирги президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
Ҳозиргача Россия Марказий сайлов комиссияси Владимир Путиндан ташқари президентликка учта номзодни рўйхатга олди: ЛДPRдан Леонид Слуцкий, Россия Коммунистик партиясидан Николай Харитонов, “Янги халқ” партиясидан Владислав Даванков.
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15—17 март кунлари бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди