Ҳинд аёллари қошлари ўртасига қўядиган қизил хол бинди деб аталади. Анъаналарга кўра, бу диний қарашлар ва ижтимоий мавқенинг бир кўринишидир. Бинди санскрит тилидан “томчи” ёки “нуқта” деб таржима қилинади. Шунингдек, у тилака яъни юзга тушириладиган муқаддас белгининг бир тури бўлиши ҳам мумкин.
Фото: Midjourney
Хол учун жой ҳам шунчаки танланмаган. Қизил хол “учинчи кўз” қисмида жойлашган деб ишонилади. Яъни яширин донолик чакрасида жойлашган.
Пешонадаги хол мамлакатдаги муайян вазиятга, эътиқодга ва маҳаллийликка боғлиқ бўлиб, бинди ёки тилака бўлиши мумкин. Тилака ҳиндуизм издошлари томонидан қўлланади. Одатда кул ёки лой билан бўялади, лекин турли хил воситалар ҳам қўлланиши мумкин.
Қизил хол қўйишнинг кўплаб қоидалари ҳам мавжуд. Анъанага кўра, фақат турмушга чиққан аёллар бинди қўйган, турмушга чиқмаган аёл эса қўймаган, чунки бу эркакларга янада чиройли кўринишга ва муносабатларга тайёр эканлигини кўрсатган.
Ҳиндистонда никоҳга жуда жиддий муносабатда бўлинади, шунинг учун одамлар бунга катта аҳамият беради ва аёлнинг ташқи кўринишида турмушга чиққанини ҳар томонлама акс эттиришга ҳаракат қилади. Нозик хилқат эгаларининг яна бир ўзига хос хусусияти — синдурдир. У сочдан қошлар орасигача тушган қизил бўёқдир.
Фото: Midjourney
Баъзи аёллар куркумадан бўлган биндини ҳам қўяди, яъни сарғиш рангли. Бу икки хил маънога эга. Бундай бинди аёлнинг бева эканлигини англатиши мумкин ёки оиланинг мотам тутаётганини кўрсатиши мумкин.
Болалар ва чақалоқларнинг пешонасида ҳам хол кўришингиз мумкин, лекин қизил эмас, қора рангдагиси — бу ёмон кўздан ҳимоя қилиш учун қилинади.
Фото: Midjourney
Қолаверса, нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам пешонасига хол қўяди. Ҳиндларнинг пешонасидаги хол эътиқоднинг турли йўналишларига қараб шакли ва ранги хилма-хил бўлади.
Ҳиндлар нафақат пешоналарига хол қўйишади, балки кул ва лойдан ясалган чизиқларни ҳам қўллашади. Тилака уларнинг худоларидан қай бирига сиғинишини билдиради.
Ҳозирги вақтда Ҳиндистондаги аёлларнинг пешонасидаги хол кўпроқ бўянишнинг бир қисмига айланиб қолди. У ҳар доим қизил рангда бўлмаслиги ва ранг либосга мосланган бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди