20:18 / 31.01.2024
170

Султон Иброҳим Малайзиянинг янги қироли бўлди

Султон Иброҳим Малайзиянинг янги қироли бўлди
Фото: Getty Images
Малайзиянинг янги олий раҳбари Иброҳим Исмоил (Жоҳор штати меросхўр монархи) қасамёд қилиб, мамлакат ҳукмдори сифатида тахтга ўтирди. Бу ҳақда қироллик саройига таяниб, The Star хабар берди.

Иброҳим Исмоил Куала-Лумпурга 31 январь куни етиб келди, унинг самолёти Малайзия ҳарбий-ҳаво кучлари авиабазасига қўнди. Қасамёд қабул қилиш маросими ҳукмдорнинг пойтахтдаги қароргоҳи Istana Негарада бўлиб ўтди. 31 январдан бошлаб монархнинг расмий унвони Малайзия қироли Султон Иброҳим жаноби олийлари бўлади.

Иброҳим Исмоил 2023 йил октябрь ойида ўз ҳукмронлигини 2024 йилнинг 30 январида тугатган Абдулла Риайятуддин Ал Мустафонинг ўрнига Малайзиянинг янги қироли этиб сайланган. Малайзия қироли тўққиз штатнинг меросхўр монархлари орасидан навбат билан 5 йил муддатга сайланади (кетма-кет иккинчи муддатга қайта сайланиш ҳуқуқисиз). Ҳукмдор 1957 йилда тузилган рўйхат бўйича аниқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё