Фото: “Тengrinews”
Тўрт йил давомида Қозоғистон қуролли кучлари сафини 17065 нафар ҳарбий хизматчи тарк этди. Мудофаа вазирлиги бунинг сабабини маълум қилди. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.
Мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалатдиновнинг айтишича, истеъфодаги ҳарбий хизматчилар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.
“Ҳарбий хизматчиларнинг армиядан чиқиб кетиши алоҳида ташвиш уйғотади. Биргина 2020 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда қуролли кучлар сафидан 17 065 нафар ҳарбий хизматчи кетган, улардан 4 301 нафари офицерлар ва 12 764 нафари шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилардир. Таққослаш учун, бу тахминан 15 та механизациялашган бригадалар сонидир”, — дея хавотир билдирди вазир ўринбосари.
Беш минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи соғлиғи ва ёш чегарасига етгани сабабли хизматни тарк этган. Шу билан бирга, уч йил давомида 14311 нафар киши қуролли кучлар сафига қўшилган.
“Шуни ҳисобга олиш керакки, бугунги кунда армияни ҳарбий хизматчилар билан тўлдириш профессионал тайёргарликка эга кадрлар йўқотилишининг ўрнини босмайди. Худди шу даврда 14 311 нафар ҳарбий хизматчи қуролли кучлар сафига қўшилди. Бундай тенденцияга иш ҳақининг пастлиги сабаб бўлди”, — деди Султон Камалатдинов республика парламенти тегишли қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)