Илюстратив фото: Depositphotos
Қозоғистонда Парламентнинг ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси раиси Асхат Аямагамбетов болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси беришни таклиф қилди. Бу ҳақда “Арбат.медиа” хабар берди.
Қонун лойиҳаларига ўзгартишлар киритиш орқали депутатлар калтаклаш ва соғликка енгил жароҳат етказишни жиноят деб ҳисоблаш каби нормаларни киритилмоқда.
“Ҳозирда вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларини маъмурий кодексдан жиноят кодексига ўтказяпмиз. Кейинги тузатишлар болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазосига тааллуқлидир”, — деди Аймагамбетов Сенат ялпи мажлисида.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжатларда оиладаги зўравонлик учун жиноий жазони кучайтириш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, ўзгартиришлар судга агрессорлар учун психологик ёрдам жорий этиш, суицидга ёки ўз жонига қасд қилишга ундаган ташвиқотлар учун жиноий жавобгарликни жорий этишдан иборат.
Қозоғистонда ҳозирда педофиллар қандай жазоланади?
15 йилдан 20 йилгача улар афв этиш ёки шартли равишда озод қилиш ҳуқуқисиз қаттиқ режимдаги қамоқхонада жазо ўтайди. Бундан ташқари, уларга кимёвий кастрация тайинланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди