Фото: Google Images
АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатларидан Украинага ёрдам камайган тақдирда, Германиянинг бир ўзи Украина томони учун зарур бўлган барча нарсани таъминлай олмайди. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц Бундестагда 2024 йилги бюджетни қабул қилишга бағишланган дебатда айтиб ўтди.
Украина бир ойдирки АҚШдан ёрдам олмаяпти, чунки Республикачилар қаршилиги туфайли Конгресс президент Жо Байденнинг Киев учун сўраган 61 миллиард долларини маъқуллай олмаяпти.
Европа Иттифоқи давлатлари Украинага 50 миллиард евролик узоқ муддатли ёрдам дастури шартларини муҳокама қилмоқда, аввалроқ Венгрия унга вето қўйганди. Европа Иттифоқи мамлакатлари эртага, 1 февраль куни бу борада якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда. Олаф Шольц АҚШ ва Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдам беришни охир-оқибат маъқуллашига ишонч билдирди.
“Аммо бир лаҳза тасаввур қилинг, агар Украинага ёрдам бўйича келишувга эришилмаса, Германия Украинага дунёдаги энг йирик қурол етказиб берувчига айланади. Ҳурматли дўстлар, биз халқаро миқёсда бу вазиятнинг ривожланишига йўл қўймаслик учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак, чунки ёлғиз ўзимиз бардош бера олишимизга ишониш қийин”, — деди Олаф Шольц. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)