Фото: AFP
БМТ Халқаро суди Украина томонидан 2017 йил январида Россия устидан ирқий камситиш конвенцияси бўйича берилган шикоят юзасидан қарор чиқарди. Суд Москва томонидан 2014 йилда босиб олинган Қримда украин тилида мактаб таълимини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари бузилганини тан олди, аммо Украинанинг бошқа барча даъволарини рад этди.
Суд хулосасига кўра, Украина Қримдаги қрим татарлари ва украинларга нисбатан ирқий камситиш фактларининг аксариятини исботлай олмади.
Шунингдек, суд Украинага товон пули ундиришдан бош тортди ва 2014 йил 17 июлда Донецк вилоятида Малайзия самолёти ҳалокати учун Россиянинг эҳтимолий жавобгарлиги бўйича аниқ қарор қабул қилмади. Суд фақат Москва Киев томонидан «ЛХР» ва «ДХР» вакилларига қўйилган айбловлар бўйича тергов олиб бормаганини тан олди.
Шикоятда Украина Россиянинг Донбассдаги хатти-ҳаракатларини Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича халқаро конвенцияни, Қримда эса ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенцияни бузиш деб тан олишни талаб қилган эди.
Россия аввалроқ «ўз ҳудудларида» инсон ҳуқуқларига риоя этилишини кафолатлашини ва бу ҳуқуқларни ҳимоя қилишини бир неча бор таъкидлаган.
2023 йил сентябр ойи бошида БМТ халқаро комиссияси мутахассислари ҳозирги босқичда Украинада геноцид аломатлари борлиги ҳақида хулосага келмаганини эълон қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Украина бўйича комиссияси раҳбари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди собиқ судяси Эрик Мёсенинг таъкидлашича, комиссияда «Геноцид конвенциясида кўзда тутилган ҳуқуқий талабларга жавоб берадиган етарли далиллар» ҳали йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди