Фото: BBC
Лондон кўчасида номаълум шахс тўққиз киши, жумладан, икки болага кислота билан ҳужум қилди, полиция воқеани тергов қилмоқда. Жиноятчи қочиб кетган, уни қидиришга вертолёт жалб қилинган.
Sky Неwс телеканали 1 февраль куни хабар беришича, Лондон жануби-ғарбидаги Клапҳам ҳудудида номаълум шахс тўққиз кишига кислота сепган. Икки бола, уларнинг онаси, уч нафар полициячи ва уч нафар ўткинчи жароҳатланган.
Ҳужум 31 январь куни маҳаллий вақт билан соат 19:30 атрофида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужум нишони дастлаб икки болали аёл бўлган – у машинадан тушган эркак билан жанжаллашаётган эди. Бир пайт эркак ўзини агрессив тута бошлаган, кейин аёлнинг юзига кислота сепиб, болани калтаклаган. Кислота болаларга, шунингдек, ҳужумчини тинчлантиришга уринган ўткинчилар ва полициячиларга тегган.
Тўққиз киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Улардан 3 нафари касалхонага ётқизилган, беш нафари травматология бўлимида, бир нафарига воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда криминологлар жиноятчи ишлатган моддани ўрганишмоқда.
Лондон полицияси жиноят жойидан қочишга муваффақ бўлган ҳужумчини қидириш ишларини бошлади. Ҳозирда жиноятчи Британия пойтахти бўйлаб қидирилмоқда, қидирувга вертолёт ҳам жалб этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди