Фото: Reuters
Пентагон раҳбари Ллойд Остин йил бошида шифохонага ётқизилгани ҳақида кеч хабар берилгани учун жавобгарликни ўз зиммасига тўлиқ олишини айтди ва бунинг учун АҚШ президенти Жо Байдендан кечирим сўради.
«Мен президент Байдендан кечирим сўрадим. Мен унга жиддий ташхисим ва даволанишим тўғрисида дарҳол хабар бермаганимдан чуқур афсусда эканимни айтдим. У самимий ва илтифот билан жавоб бериб, менга тўлиқ ишонишини таъкидлади», деди Остин.
«Мен аниқ айтаман, биз нотўғри иш қилдик, мен нотўғри қилдим. Мен ўз ташхисим ҳақида президентга, ҳамкасбларим ва Америка жамоатчилигига хабар беришим керак эди. Мен жавобгарликни тўлиқ ўз зиммамга оламан ва бунинг учун ҳамкасбларим ва Америка халқидан узр сўрайман», деб қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, Пентагон раҳбари департамент раҳбарияти учун ҳеч қандай хавф бўлмаганини таъкидлади: «Ҳар дақиқада мен ёки ўринбосарим ўз вазифаларимизни тўлиқ бажардик».
Декабр ойи бошида Остинга простата саратони ташхиси қўйилди ва 22 декабрда минимал жарроҳлик амалиёти, простатектомиядан ўтди.
Бироқ 1 январ куни Пентагон раҳбари кучли оғриқлар билан шифохонага ётқизилди, унга сийдик йўллари инфекцияси ташхиси ҳам қўйилди.
Шу билан бирга, Мудофаа вазири бир неча кун давомида АҚШ маъмуриятини шифохонага ётқизилгани ҳақида хабардор қилмаган: Оқ уйга 4 январгача Мудофаа вазирлиги раҳбари шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилмаган. Бу эса кўплаб сиёсатчиларнинг эътирозига сабаб бўлди.
Кейинчалик Остин баёнот бериб, АҚШ маъмуриятини хабардор қилмасдан хатога йўл қўйганини тан олди. 29 январ куни Остин Пентагондаги иш жойига қайтгани маълум бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!