289
Россия компаниялари «арзон ишчи кучи»ни Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Кореядан тобора кўпроқ қидирмоқда
Фото: РИА Новости
Россия компаниялари «арзон ишчи кучи» манбаи бўлган мамлакатлар – Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Кореядан меҳнат мигрантларини ёллаш учун рекрутинг агентликларига тез-тез мурожаат қилишни бошлади, деб ёзди «Коммерсант» камида бешта агентлик вакилларига таяниб.
Ventra Industrial рекрутинг компанияси раҳбари Олга Тонких сўзларига кўра, кимё саноати ва агросаноат мажмуаси компаниялари шундай малакасиз ишчиларни изламоқда. Support Partners консалтинг компанияси асосчиси Константин Борисовнинг қўшимча қилишича, кончилик компаниялари ҳам чет эллик «арзон» ишчиларни қидирмоқда.
«Анкор» ҳолдинги вице-президенти Алексей Мироновнинг таъкидлашича, «кадрлар етишмаслигидан келиб чиққан ҳолда, кўплаб компаниялар рус тилини билмайдиган меҳнат мигрантлари билан ишлашга тайёр».
Логистика бўйича аутсорсинг билан шуғулланувчи Welldone раҳбари 500 нафарга яқин Ҳиндистон фуқаросини олиб келиш учун пудратчи қидираётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бундай ишчилар руслар билан бир хил «маош олади», аммо узоқ муддатли истиқболда бу «барибир фойдали».
«Коммерсант» суҳбатлашган ишга ёлловчи агентликлар вакилларининг қайд этишича, компаниялар меҳнат мигрантлари учун ҳужжатларни тайёрлашда қийинчиликларга дуч келмоқда. Россия компаниялари эгаларидан бири, агар қийинчиликлар бартараф этилмаса, иш берувчилар ходимларни ноқонуний равишда олиб киришни бошлашини тахмин қилган. «Бизга ҳар йили Бангладешдан Қозоғистонга бир неча минг кишини ҳужжатсиз, контейнерда олиб келадиган компаниялар аллақачон мурожаат қилиб, ўз хизматларини таклиф қилмоқда», деди у.
2023 йил май ойида «Ведомости» нашри Россия ФХХ маълумотларига таяниб, дастлабки уч ойда меҳнат мигрантлари оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробарга (1,3 миллион кишигача) ошганини ёзган эди. Россияга асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари кириб келган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!