Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия Федерацияси мудофаа ва ҳарбий-техника соҳаларида республиканинг асосий ҳамкори бўла олмаслигини айтди. Бу ҳақда у мамлакат Жамоатчилик радиосига берган интервюсида маълум қилди.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Арманистон ким билан ҳақиқатда ҳарбий-техник ва мудофаа муносабатларини сақлаб қолиши мумкинлигини тушуниши керак.
«Илгари бу муаммо оддий бўлган, чунки бундай савол йўқ эди ва концепцияни яратишда ҳеч қандай қийинчилик кузатилмаган. Илгари мудофаа соҳасидаги муносабатларимизнинг 95-97 фоизи Россия Федерацияси билан бўлган бўлса, энди бу объектив ва субъектив сабабларга кўра бўлиши мумкин эмас», — деди бош вазир.
Бунгача Пашинян Россия ҳарбий базаларининг Арманистон ҳудудида бўлишидан ҳеч қандай наф сезмаганини айтган эди.
Унинг таъкидлашича, Ереван янги шериклар қидирмоқда, чунки Москва «иттифоқчилик мажбуриятларини бажара олмади». Бош вазир таъкидлаганидек, Тоғли Қорабоғдаги воқеалар Арманистонни мудофаа соҳасида янги ҳамкорлар излашга олиб келди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!