09:05 / 02.02.2024
774

ОАВ: АҚШ Эрон борасида кескин қарор қабул қилди

ОАВ: АҚШ Эрон борасида кескин қарор қабул қилди
Америка Қўшма Штатлари Ироқ ва Сурияда жойлашган Эрон нишонлари ва қўшинларига жавоб зарбалари беришга қарор қилди. Бу ҳақда CBC телеканали манбаларга асосланган ҳолда хабар берди.

«АҚШ расмийлари CBC News телеканалига бир неча кун давомида Ироқ ва Сурия бўйлаб нишонларга, жумладан, Эрон аскарлари ва объектларига бир қатор зарбалар бериш режаларини тасдиқлади», — дейилади хабарда.

Зарбалар минтақадаги АҚШ кучларини нишонга олган дрон ва ракета ҳужумларига жавоб сифатида берилади. Жумладан, Сурия ва Иордания чегарасидаги АҚШ базасига дрон ҳужуми кескинлик ортишига хизмат қилди. Ушбу ҳужумда 3 нафар америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлган ва яна ўнлаб киши жароҳатланган.

Президент Жо Байден мазкур ҳужумга муносабат билдираркан, «АҚШ албатта жавоб бериши»ни таъкидлади.

Ўз навбатида Эроннинг ўзи Кирмон шаҳридаги терактдан сўнг Покистон, Сурия ва Ироқдаги нишонларга зарба берганди. Мазкур ҳаракатлар минтақадаги кескин вазиятни янада таранглаштирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё