Фото: Facebook
Флорида штати Марказий округи прокуратураси АҚШ фуқароси Абдувосит Разиқов (44 ёшда) ва Ўзбекистон фуқароси Дилрабо Обидовани (35 ёшда) иммиграцион фирибгарлик ва АҚШ ҳукуматини алдашда айбламоқда. Бу ҳақда мамлакат прокуратураси сайтида маълум қилинди.
Улар федерал идораларга ёлғон кўрсатмалар бериш, иммиграция имтиёзларини олиш, АҚШ паспорти олиш учун ариза тўлдиришда ёлғон маълумотлар тақдим этиш ва АҚШ паспортини ноқонуний равишда қўлга киритиш мақсадида кўп йиллар давомида тил бириктириб келгани айтилмоқда.
Шунингдек, Разиқов ва Обидова паспорт фирибгарлиги билан боғлиқ бир нечта ҳолатда айбланмоқда, Обидова эса бундан ташқари, федерал идораларга ёлғон маълумотлар берганликда ва ноқонуний равишда АҚШ фуқаролигини олишга уринишда гумонланяпти.
Айблов хулосасига кўра, аслида Ўзбекистон фуқароси бўлган Разиқов АҚШ фуқароси билан сохта никоҳ қуриш орқали аввалига иммигрант мақомини, кейинчалик эса АҚШ фуқаролигини олган.
Прокуратура маълумотларида келтирилишича, Обидова ҳам АҚШ фуқароси билан сохта никоҳ қуриш орқали иммиграция имтиёзларини олиши учун ўзаро тил бириктирган. Айни пайтда Разиқов ва Обидова яширинча турмуш қурган ва буни миграция идораларидан яширган. Эр-хотин фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларида Обидованинг сохта эрини болаларнинг отаси сифатида ҳам кўрсатган. Якунда иккиси ҳам Разиқов ва фарзандлари учун АҚШ паспорти олиш бўйича ёлғон маълумотлардан иборат аризалар топширган.
Қўшма Штатларда қонуний равишда доимий резидент бўлганидан сўнг, Обидова АҚШ фуқаролигини олишга ҳам ҳаракат қилган. Айблов хулосасида айтилишича, аёл фуқароликка қабул қилиш аризасида келиб чиқиши, никоҳ ҳолати ва иммиграция мақомини олишга уринишлари ҳақида кўплаб ёлғон маълумотлар берган.
Агар Разиқов ва Обидова айбдор деб топилса, улар жиноий тил бириктиргани учун 5 йилгача, паспорт олишдаги фирибгарлик учун эса 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек, Обидова федерал идораларга ёлғон кўрсатма бергани учун 5 йил, АҚШ фуқаролигини ноқонуний олишга урингани учун 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Маълумот учун, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси DV-2023 (грин-карта) дастури орқали иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунёда 7-ўринни эгаллаган. 2023 йил ноябрь маълумотларига кўра, АҚШда ўтган икки йил ичида чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!