
Фото: Google Images
Россия президенти Владимир Путин Тулада бўлиб ўтган “Ҳаммаси ғалаба учун!” форумида Украина Қуролли кучлари (УҚК) террорчи ташкилотга айланганини айтди. У, шунингдек, Украина зарбаларидан тинч аҳоли объектларини ҳимоя қилиш учун Россия чегарани ҳимоя қилиши кераклигини айтди.
“Украина Қуролли кучлари террорчи ташкилотга айланди... Улар тез ёрдам машиналарига ўқ узмоқдалар”, — деди президент.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг Россия фуқаролик объектларини ўққа тутгани “бу ҳукумат ўзини қандай тутаётганини” кўрсатади. Владимир Путин тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун “чегарани ҳимоя қилиш” кераклигини айтди.
31 январь куни президентликка номзод сифатида Владимир Путин ишончли вакиллари билан учрашувда Украинада демилитаризация қилинган ҳудуд яратиш зарурлигини эълон қилди. Путиннинг сўзларига кўра, бу Россия шаҳарларини Украина ўққа тутишидан ҳимоя қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар