07:16 / 03.02.2024
800

Хитой Украинага огоҳлантириш берди

Хитой Украинага огоҳлантириш берди
Фото: Reuters
Хитой компаниялари Украина томонидан “уруш ҳомийлари” деб тан олиниши икки томонлама муносабатларга путур етказишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда украиналик манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.

Хабарга кўра, тегишли огоҳлантиришни Хитойнинг Украинадаги элчиси Фан Сян Ронг январь ойида Украина ҳукуматининг юқори лавозимли амалдорлари билан учрашувда айтган.

Элчи буларнинг барчаси ўзаро муносабатларимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди”, — дейди манбалардан бири.

Ҳозирда Украинанинг “терроризмнинг халқаро ҳомийлари” рўйхатида турли мамлакатлардан 48 та компания бор, улардан 14 таси Хитойникидир. Ўтган йилнинг октябрь ойида Киев бу рўйхатга бир қатор хитойлик фирмаларни, жумладан CNPC, Sinopec Group ва CNOOC нефть ва газ компанияларини киритган эди.

Таъкидланишича, Хитой ТИВ ушбу компанияларининг “уруш ҳомийлари” рўйхатига киритилишига қарши ва Украинадан “хатоларни зудлик билан тузатишни ва салбий оқибатларни бартараф этишни” талаб қилмоқда.

Исмини ошкор этмаган манбанинг қўшимча қилишича, Пекин Украинага ҳеч қандай шарт қўймаган, шунчаки рўйхат бўйича ўз фикрини билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё