08:07 / 03.02.2024
135

Халқаро суд Украинанинг Россияга қарши даъвосини кўриб чиқишга қарор қилди

Халқаро суд Украинанинг Россияга қарши даъвосини кўриб чиқишга қарор қилди
Фото: Reuters
Гаагадаги Халқаро суд Украинанинг Россияга қарши геноцид бўйича даъвосини асосли кўриб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

2022 йил февралида берилган даъво аризасида Украина суддан Россияни ҳужумни оқлаш учун “геноцид” тушунчасини бузиб кўрсатгани сабабли жавобгарликка тортишни сўраган. Россия расмийларининг таъкидлашича, иш Гаагадаги Халқаро суд юрисдикциясига кирмайди.

Суд бир овозга қарши 15 овоз билан Геноциднинг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенциянинг 9-моддасига асосланиб, ишни кўриб чиқиш ваколатига эга, деб қарор қилди”, — дейилади суд мажлисида.

BBCга кўра, БМТ суди Россиянинг даъволарини қисман рад этиб, Украинанинг даъвоси ушбу органнинг юрисдикциясига кирмаслигини таъкидлаган. Суд Россия томонидан Украина Донбасснинг русийзабон аҳолисини “геноцид қилишда” айбланганини эслатди. Суднинг фикрига кўра, Украина ва Россия ўртасида Донбассда геноцид содир этилганми ёки йўқми деган масала бўйича зиддият юзага келган.

2022 йил 16 мартда ушбу даъво доирасида БМТ суди Россиядан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё