date
views 268

Криштиану Роналду Жоржинага 100 минг долларлик соат совға қилди

Криштиану Роналду Жоржинага 100 минг долларлик соат совға қилди
27 январь куни Криштиану Роналдунинг қиз ўртоғи Жорджина Родригес 30 ёшни қарши олди.

Тахмин қилинганидек, футболчи ажойиб байрам ташкиллаштирди ва қўшимчасига Жоржинага ўзгача совға қилди. Жоржина Родригес ўзининг инстаграм саҳифасида Криштиану ўзига нима совға қилганини кўрсатди.

"Пулдан муаммо йўқ" қабилида иш кўрадиган Роналду "Jacob" брендининг бриллиантларга бурканган қўл соатини совға қилди. Аксессуарга электрон тизим (циферблат) ўрнатилган бўлиб, ёрқин рангдаги тасмасини қимматбаҳо тошлари бор белбоғ ўраб турибди.

Бу совға учун Криштиану яхшигина сумма сарфлашига тўғри келганини таъкидлаш лозим. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, бу каби соатларнинг нархи энг камида 100 минг $ни ташкил қилади (бугунги курс бўйича 1 244 000 000 сўм).

Яқинлари учун Криштиану ҳеч қачон пул аямайди. Роналдунинг оиласи фақатгина энг яхши хизматлардан фойдаланади, энг яхши мехмонхоналарда истиқомат қилади, совғалар эса чинакамига шоҳонасидан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Криштиану Роналду Жоржинага 100 минг долларлик соат совға қилди