
Фото: Reuters
Қўшма Штатлар Иорданиядаги ўз базасига берилган зарбага жавобан Ироқ ва Суриядаги Эрон объектларига биринчи зарбаларини берди. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Америка самолётлари 28 январ куни уч америкалик аскарнинг ўлимига сабаб бўлган дрон ҳужумига жавобан эронпараст тузилмаларнинг нишонларига зарба беришни бошлади.
АҚШ ҳарбийлари баёнотида айтилишича, зарбалар қўмондонлик ва бошқарув марказлари, ракета ва дронларни сақлаш иншоотлари, логистика ва ўқ-дориларни етказиб бериш занжири объектлари каби нишонларга берилган.
Al Jazeera телеканали, ўз навбатида, портлашлар шарқий Дайр-аз-Зур вилоятидаги Ал-Маядин шаҳрида содир бўлганига аниқлик киритди.
The Wall Street Journal ўз навбатида, америкалик расмийларга таяниб, зарбалардан мақсад Эрон ва унинг ишончли вакилларини бутун минтақада Америка ҳарбийларига қарши ҳужумларни тўхтатишга мажбурлаш экани ҳақида ёзди.
Бу зарбалар 28 январ куни Иорданиядаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг базасига дрон ҳужумига жавоб экани таъкидланмоқда. Оқибатда уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган, 34 нафари жароҳат олган эди.
Умуман олганда, октябр ойида Исроил-Фаластин можароси кучайганидан бери минтақадаги АҚШ қўшинлари тахминан 166 та ҳужумга учраган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар