Фото: Google Images
АҚШ ҳарбийлари Яманга янги ҳужум уюштирди ва ҳусий исёнчиларининг тўртта дронини нишонга олди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилди.
“Бугун АҚШ кучлари учиришга тайёр бўлган тўртта дронга зарба берди. АҚШ кучлари ҳусийлар назорати остидаги ҳудудларда дронларни аниқлади. Улар савдо ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига бевосита таҳдид солаётганди. АҚШ қуролли кучлари ўзини ҳимоя қилиш мақсадида зарба бериб, дронларни йўқ қилди”, — дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги баёнотида.
Бундан ташқари, қўмондонлик маълумотларига кўра, 2 февраль куни Америка қўшинлари Аден кўрфази ва Қизил денгизда саккизта дронни уриб туширган.
Ғазо секторидаги можаро авж олганидан сўнг, “Ансор Аллоҳ” ҳаракати Исроил ҳудудига ҳужумлар уюштиришини ва унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига рухсат бермаслигини билдирганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди