Фото: Google Images
Греция S-300 зенит-ракета комплексларини Киевга топшириш ниятида эмас, чунки бу мамлакат мудофаасини хавф остига қўйиши мумкин. Бу ҳақда 5 февраль куни Греция ҳукумати матбуот котиби Павлос Маринакис маълум қилди.
“Ёлғон хабарларга чек қўйилиши керак, айниқса, бу мамлакат мудофааси, унинг ташқи сиёсати ва мамлакатнинг хориждаги манфаатлари, хориждаги обрў-эътибори билан боғлиқ бўлса. S-300 зенит-ракета тизимини Украинага бериш нияти йўқ, мен буни қатъиян рад этаман”, — деди у брифингда журналистларга.
Маринакис қўшимча қилганидек, Греция ҳукумати ҳеч қачон ўз мамлакати мудофаасини хавф остига қўядиган сиёсат юритмайди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2022 йил декабрида Россия Грециянинг S-300 зенит-ракета комплексларини учинчи давлатларга топшириш мумкин эмаслиги ҳақидаги мажбуриятлари бажарилишини диққат билан кузатиб бораётганини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди