Буюк Британияда 285 йиллик лимон аукционда 1800 долларга сотилди

Фото: Brettells
Англиянинг Нюпорт шаҳридаги Brettells аукционида 285 йиллик лимон қарийб 1800 долларга сотилди. Бу ҳақда “Правила жизни” хабар бермоқда.
Айланаси беш сантиметр бўлган мева ХIX асрга оид Хитой сандиғининг пастки тортмасидан топилган. Унда “Жаноб П. Лоу Франчини томонидан 1739 йил 4 ноябрда Мисс Э. Бакстерга совға қилинган”, деб ёзилган.

Фото: Brettells
“Менимча, бу Ҳиндистондан олиб келинган ошиқнинг совғаси”, — дейди аукцион уйи раҳбари Девид Браттелл.
Дастлаб лот 50–75 долларга баҳоланган. Қизиғи шундаки, лимон топилган сандиқнинг ўзи кимошди савдосида атиги 40 долларга таклиф қилинган.

Фото: Brettells
Сандиқнинг бўйи 34 сантиметрни ташкил қилади, шунга қарамай, олтита тортма ва пастки қисмдан иборат.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Англиянинг Нюпорт шаҳридаги Brettells аукционида 285 йиллик лимон қарийб 1800 долларга сотилди. Бу ҳақда “Правила жизни” хабар бермоқда.
Айланаси беш сантиметр бўлган мева ХIX асрга оид Хитой сандиғининг пастки тортмасидан топилган. Унда “Жаноб П. Лоу Франчини томонидан 1739 йил 4 ноябрда Мисс Э. Бакстерга совға қилинган”, деб ёзилган.

Фото: Brettells
“Менимча, бу Ҳиндистондан олиб келинган ошиқнинг совғаси”, — дейди аукцион уйи раҳбари Девид Браттелл.
Дастлаб лот 50–75 долларга баҳоланган. Қизиғи шундаки, лимон топилган сандиқнинг ўзи кимошди савдосида атиги 40 долларга таклиф қилинган.

Фото: Brettells
Сандиқнинг бўйи 34 сантиметрни ташкил қилади, шунга қарамай, олтита тортма ва пастки қисмдан иборат.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…