date
views 522

АҚШ НАТО ҳақида кутилмаган баёнот берди

АҚШ НАТО ҳақида кутилмаган баёнот берди
Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтиши истиқболи НАТО аъзолари ўртасида бундан кейин алянс омон қолиши мумкинми ёки йўқми, деган муҳокамаларни жонлантирди. Бу ҳақда The New York Times нашри маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Бу фикрлашда ҳайратланарли инқилоб. Бир йил олдин НАТОда янгиланган мақсад ва бирлик ҳисси ҳукмрон эди, кўпчилик Путин ўз ҳаёти учун қочиб кетишини ишонч билан башорат қилган эди, — дейилади мақолада.

Бироқ ҳозир, масалан, немис расмийлари янги беқарор ва мураккаб дунё пайдо бўлиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда, дея таъкидлайди нашр. Баъзи Европа давлатлари келажакда Трампнинг розилигини қозониш учун Вашингтондан қурол сотиб олишни кўпайтиришга ҳам тайёр, деб ёзади нашр.

Трамп аввалроқ алянс ишидан норозилигини билдирган ва европалик ҳамкорлар ўз хавфсизлиги учун каттароқ молиявий жавобгарликни ўз зиммасига олмаса, Қўшма Штатларни ташкилот таркибидан чиқиши билан таҳдид қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ НАТО ҳақида кутилмаган баёнот берди